2026 йил 30–31 май кунлари Бухоро шаҳридаги Wyndham Bukhara меҳмонхонасида Construction Business Club томонидан ташкил этилган «Қурилиш бизнеси илмлари» семинар-тренинги бўлиб ўтди. Унда «Uzbek Leasing International A.O.» хам иштирок этди.

Тадбир қурилиш соҳасидаги етакчи экспертлар, тадбиркорлар ҳамда турли компания вакилларини бир майдонда жамлади.

Семинар давомида иштирокчилар:

  • қурилиш соҳасидаги етакчи мутахассислар ва тадбиркорларнинг муваффақият ҳикоялари;
  • замонавий архитектура, муҳандислик ва бизнес бошқарувидаги долзарб тенденциялар;
  • ҳамкорликни ривожлантириш ва юқори даражадаги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш имкониятлари билан танишдилар.

Семинар тажриба алмашиш, соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ривожланиш учун янги имкониятларни аниқлашда самарали майдон бўлиб хизмат қилди.

«Uzbek Leasing International A.O.» қурилиш ва махсус техникаларни лизинг асосида молиялаштириш, шунингдек, корхоналар ривожи ва янги лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашувчи қулай молиявий ечимларни тақдим этиш орқали мамлакат иқтисодиёти ва қурилиш секторини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқда.

Янгиликларимизни кузатиб боринг — Ўзбекистон бизнеси ва иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган янада кўплаб лойиҳалар олдинда!