Лизинг янада яқинрок!

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ лизинг хизматларидан фойдаланиш жараёнини ҳар бир мижоз учун янада тезкор, қулай ва оммабоп қилиш мақсадида замонавий рақамли ечимларни жорий этишда давом этмоқда.

Экспресс-лизинг бўйича янги онлайн-порталимиз тақдимотини мамнуният билан эълон қиламиз:

 express.uzbekleasing.uz

Эндиликда лизинг учун ариза беришни бир неча марта тугма босиш орқали амалга ошириш мумкин — ортиқча қийинчиликлар ва вақт йўқотишларсиз. Янги сервис аризаларни тезкор топшириш, мурожаатларни жадал кўриб чиқиш ҳамда молиявий ечимларимиз ҳақидаги маълумотларга қулай кириш имкониятини таъминлаш максадида яратилган.

Бу нима учун қулай?

⚡️ Аризани бир неча дақиқада онлайн топшириш мумкин;
⚡️ Оддий ва тушунарли навигация;
⚡️ Мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш;
⚡️ Мутахассислар томонидан оператив қайта алоқа;
⚡️ Компьютер, планшет ёки смартфон орқали 24/7 шаклида фойдаланиш имконияти.

Биз мижозларимизга янада яқин бўлишга интилган ҳолда, бизнесни самарали ривожлантириш ва янги имкониятларни амалга ошириш учун замонавий воситаларни таклиф этмоқдамиз.

 «Uzbek Leasing International A.O.» АЖнинг барча расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва алоқа маълумотларини қуйидаги ҳавола орқали топа оласиз:
taplink.cc/uzbekleasing

Uzbek Leasing International A.O. — ишончли ривожланиш ва муваффақиятли келажак учун замонавий молиявий ечимлар такдим этади.