МДҲ мамлакатлари учун Ислом банкинги ва молияси бўйича 5-халқаро форум
2026 йил 9–11 июль кунлари Тошкент шаҳрида МДҲ мамлакатлари учун Ислом банкинги ва молияси бўйича 5-халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Тадбир Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида ташкил этилган бўлиб, унда етакчи экспертлар, молиявий институтлар ва банклар вакиллари, халқаро ташкилотлар ҳамда тартибга солувчи органлар мутахассислари МДҲ давлатлари, Европа, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларидан иштирок этмоқда.
???? Форум халқаро AlHuda Centre of Islamic Banking and Economics (CIBE) ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Мазкур тадбир давлат органлари, банк сектори, молиявий институтлар, инвесторлар, шариат бўйича маслаҳатчилар ва соҳа мутахассислари ўртасида мулоқот олиб бориш учун нуфузли халқаро платформа ҳисобланади.
???? Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғистон, Озарбайжон, Покистон, Россия, ва бошқа давлатлардан делегациялар иштирок этмоқда. Иштирокчилар исломий молиялаштиришнинг долзарб ривожланиш тенденциялари, халқаро ҳамкорлик истиқболлари, инвестиция имкониятлари ҳамда исломий молиявий инструментларни амалиётга жорий этиш механизмларини муҳокама қилмоқда.
???? Форумнинг асосий мавзуси — барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлашда ислом банкинги ҳамда молиясининг ўрни. Дастур доирасида иштирокчилар исломий молияни ривожлантиришнинг замонавий ёндашувларини кўриб чиқмоқда, амалий тажриба алмашмоқда ва илғор халқаро тажрибаларни муҳокама қилмоқда.
Алоҳида эътибор ислом банкинги, Ижара, Сукук, Муробаҳа, Такафул, исломий микромолиялаштириш, инвестицияларни жалб этиш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига қаратилган.
Форум иштирокчиларга янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, профессионал тажриба алмашиш ва истиқболли ҳамкорлик йўналишларини излаш учун кенг имкониятлар яратмоқда. Ушбу тадбирнинг ўтказилиши МДҲ мамлакатларида исломий молия саноатини янада ривожлантириш ҳамда минтақа давлатлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Янгиликларимизни кузатиб боринг ва янги ташаббуслар ҳамда халқаро ҳамкорликлар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг! (
https://taplink.cc/uzbekleasing)
#UzbekLeasing #AlHuda #ИсломБанкинги #ИсломМолияси #ИсломЛизинги #ХалқароҲамкорлик #Форум #МДҲ