Uzbek Leasing International A.O. ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси ўртасидаги учрашув

2026 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси (ИКРЧС, ICD) делегацияси билан «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ вакиллари ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди.

ИКРЧС томонидан учрашувда Корпорациянинг Рискларни бошқариш департаменти Бош менежери жаноб Муҳаммад Камрон Муҳаммад Рафиқ (Mohammad Kamran Mohammad Rafiq) ва Портфелни бошқариш бўйича Бош мутахассис Дуйгу Уяник хоним(Duygu Uyanik) иштирок этдилар.

Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси (ICD) (https://www.icd-ps.org/) — Ислом тараққиёт банки (IsDB) Гуруҳи таркибига кирувчи халқаро кўп тармокли молиявий ташкилот ҳисобланади. 1999 йилда ташкил этилган Корпорация бугунги кунда 56 та мамлакатда фаолият юритиб, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, капитални жалб қилиш ва консалтинг кўмагини тақдим этиш орқали хусусий секторни ривожлантиришга кўмаклашмоқда. ИКРЧС фаолиятида исломий молиялаштиришни ривожлантириш ва Шариат тамойилларига мувофиқ молиявий воситаларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, рискларни бошқариш масалалари, лизинг портфелининг жорий ҳолати, Uzbek Leasing фаолияти натижалари ҳамда кейинги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, Ўзбекистонда лизинг бозорининг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

???? Кўп йиллик ҳамкорлик ва молиялаштириш
2008 йилдан буён ИКРЧС билан самарали ҳамкорлик доирасида «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ томонидан умумий қиймати 28 млн АҚШ доллари бўлган тўртта кредит линияси жалб қилинган. Айни пайтда ИКРЧС томонидан 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги бешинчи молиялаштириш линияси тақдим этилиши ҳам кутилмоқда. Мазкур маблағлар исломий молиявий маҳсулотларни янада ривожлантиришга йўналтирилади.

ИКРЧС кўмагида 2022 йилда Uzbek Leasing томонидан «Исломий дарча» жорий этилди ҳамда Ижара ва Муробаҳа каби исломий молиявий маҳсулотлар ишга туширилди. Мазкур лойиҳа доирасида ИКРЧС томонидан техник кўмак кўрсатилиб, компания ходимлари исломий молиялаштиришнинг асосий тамойиллари ва воситалари бўйича ўқитилди.

Олинган билим ва экспертлик кўмаги Uzbek Leasing'га маҳсулотлар қаторини кенгайтириш, мижозларга Шариат тамойилларига мувофиқ замонавий молиявий ечимларни таклиф этиш, шунингдек, исломий молиялаштириш бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш имконини берди.

Учрашув якунида томонлар лизинг асосида молиялаштиришни янада ривожлантириш, маҳсулотлар турини кенгайтириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг янги имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.

Янгиликларимизни кузатиб боринг ва янги ташаббуслар ҳамда халқаро ҳамкорликларимиздан хабардор бўлинг! (https://taplink.cc/uzbekleasing)

#UzbekLeasing #ИКРЧС #Лизинг #ИсломийМолия #Молиялаштириш #ХалқароҲамкорлик #Ҳамкорлик
15.09.2026
file
216 Кб
15.09.2026
file
212 Кб
15.09.2026
file
210 Кб