Uzbek Leasing International A.O FT Hotels Group ва Horwath HTL билан учрашувда Ўзбекистон меҳмонхоналар хизмати секторида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.  

Uzbek Leasing International A.O FT Hotels Group ва Horwath HTL билан учрашувда Ўзбекистон меҳмонхоналар хизмати секторида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
 
2026 йил 21 октябрь куни Uzbek Leasing International A.O., FT Hotels Group (https://www.instagram.com/ft_hotels_group/) ва Horwath HTL (https://horwathhtl.com/) вакиллари иштирокида Ўзбекистон меҳмонхоналар хизмати саноатини ривожлантириш, соҳадаги инвестициявий имкониятларни кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига бағишланган амалий учрашув бўлиб ўтди.
 
Музокараларда FT Hotels Group бош директори Фарҳод Тоштемиров ва Horwath HTL бошқарувчи директори Marius Gomola (Мариус Гомола) иштирок этдилар.
 
???? Учрашувнинг асосий мавзуси - молия сектори ва сайёҳлар хизмат кўрсатиш саноати ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш орқали истиқболли инвестиция ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш ва мамлакат сайёҳлик инфратузилмасини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
 
Учрашув давомида иштирокчилар қуйидаги ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқдилар:
???? Ўзбекистон меҳмонхоналар хизмати секторидаги истиқболли инвестициявий лойиҳалар;
???? меҳмонхоналар ва сайёҳлик объектларини молиялаштиришда лизинг воситаларидан фойдаланиш имкониятлари;
???? бизнесни қўллаб-қувватлаш ва сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган янги ҳамкорлик форматлари.
 
???? Uzbek Leasing International A.O. амалий шерикчиликни изчил кенгайтириб, бизнес эҳтиёжлари ва иқтисодиётнинг устувор йўналишларига мос келадиган молиялаштириш воситаларини ривожлантириб бормоқда.
 
Биз соҳага дахлдор экспертлар ва бозорнинг профессионал иштирокчилари билан ҳамкорликни инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, капитал жалб қилиш ҳамда Ўзбекистон туризм соҳасининг барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолаймиз.
 
Янгиликларимизни кузатиб боринг ва янги ташаббуслар ҳамда халқаро ҳамкорликлардан хабардор бўлинг! (https://taplink.cc/uzbekleasing)
 
#UzbekLeasing #FTHotelsGroup #HorwathHTL #Лизинг #Инвестициялар #МеҳмонхонаБизнеси #ЎзбекистонТуризми