Uzbek Leasing International A.O. ва Yelo Bank халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
2026 йил 5 ноябрь куни Uzbek Leasing International A.O. вакиллари Озарбайжоннинг Yelo Bank OJSC (
https://www.yelo.az/) делегацияси билан ишчи учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва ўзаро тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда қуйидаги вакиллар иштирок этдилар:
Эмил Душдуров (Emil Dushdurov) — Yelo Bank молиявий директори (CFO);
Сабуҳи Сулаймонли (Sabuhi Suleymanli) — Yelo Bank рисклар бўйича директори (CRO);
Авни Демирчи (Avni Demirci) — Golden Leasing лойиҳаси бўйича Yelo Bank ҳамкори.
Учрашув давомида томонлар ўз ташкилотлари фаолияти ҳақида умумий маълумот тақдим этдилар, бошқарув соҳасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар ҳамда молия секторида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Алоҳида эътибор лизинг йўналишига қаратилди. Ушбу йўналиш Yelo Bank вакилларида қизиқиш уйғотди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжонда лизинг фаолиятини норматив-ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, томонлар муддати ўтган қарздорликларни ундириш (Collection) соҳасида тажриба алмашиш масаласини муҳокама қилдилар. Yelo Bank вакиллари банк Озарбайжонда Collection йўналиши бўйича биринчи ўринда эканини таъкидладилар.
Музокараларнинг давоми сифатида 16 ноябрь куни икки ташкилотнинг суд-ҳуқуқий масалалар билан шуғулланувчи бўлинмалари ўртасида амалий ёндашувларни муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш мақсадида онлайн учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Uzbek Leasing International A.O. халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, хорижий молия институтлари билан тажриба алмашиш ва янги ҳамкорлик йўналишларини ўрганишда давом этмоқда.
Янги ташаббуслар ва халқаро ҳамкорлик алоқаларимиздан хабардор бўлиш учун бизни кузатиб боринг! (
https://taplink.cc/uzbekleasing)
#UzbekLeasing #YeloBank #ХалқароҲамкорлик #Молия #Лизинг #Collection #Ўзбекистон #Озарбайжон