Бизнес учун янги имкониятлар яратувчи лизинг ечимлари!

Uzbek Leasing International A.O. иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда давом этмоқда.
Навбатдаги лизинг лойиҳаси доирасида «Agro sammix» МЧЖ лизинг асосида BYD Chazor Flagship автомобилини харид қилди. Ушбу транспорт воситасининг харид қилиниши компаниянинг мобиллик имкониятларини кенгайтириш, кундалик вазифаларни тезкор бажариш ҳамда бизнес жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Лойиҳанинг асосий параметрлари:
Лизинг олувчи: «Agro sammix» МЧЖ
Лизинг объекти: BYD Chazor Flagship — 1 дона
Лойиҳа қиймати: 315 200 000 сўм
Лизинг муддати: 13 ой
Етказиб берувчи: «A-Autozone» МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси)
Лойиҳа амалга оширилган ҳудуд: Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри
Мижознинг асосий фаолият йўналиши: қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун тайёр озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

Бундай лойиҳаларнинг амалга оширилиши Uzbek Leasing International A.O. компаниясининг тадбиркорлик субъектларига замонавий молиявий воситалардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш, моддий-техника базасини янгилаш, операцион самарадорликни ошириш ҳамда барқарор ривожланиш учун янги имкониятлар яратишга бўлган интилишини намоён этади.

Uzbek Leasing International A.O. — янги бизнес ютуқлари сари ишончли молиявий ҳамкор! (https://taplink.cc/uzbekleasing)

#UzbekLeasing #Лизинг #BYD #Chazor #AgroSammix #Молиялаштириш #БизнесРивожи #Ўзбекистон