«Тадбиркор аёл» Халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг 35 йиллиги билан табриклаймиз!

35 йил давомида Ассоциация ўсиш ва тараққиётнинг салмоқли йўлини босиб ўтди. Бу давр аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслар, эришилган ютуқлар ва муносиб ҳисса билан ажралиб туради.

Шу йиллар мобайнида «Тадбиркор аёл» Ассоциацияси ишбилармон аёлларни бирлаштириш, тадбиркорлик ташаббусларини илгари суриш, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон бўйлаб аёллар учун бизнес имкониятларини кенгайтиришда нуфузли платформага айланди.

Ассоциация билан кўп йиллик самарали ҳамкорлигимизни юксак қадрлаймиз. Ўзаро ишонч, ҳурмат ва муштарак мақсадларга асосланган ҳамкорлигимиз бизни тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон ишбилармонлик ҳамжамиятини мустаҳкамлаш йўлида бирлаштиради.

Ассоциациянинг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир 2026 йил 19 ноябрь куни JW Marriott Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Ассоциация раҳбарияти ва жамоасига янада равнақ, янги истиқболли ташаббуслар, муваффақиятли лойиҳалар ва улкан ютуқлар тилаймиз!

35 йиллик навкирон ешингиз муборак бўлсин! Ассоциациянинг йиллар давомида тўплаган тажрибаси, ғайрати ва фидойилиги янги ютуқларга замин яратсин, ҳамкорлигимиз эса янада мустаҳкамланиб, биргаликдаги тараққиёт учун янги имкониятлар ва истиқболларни очиб берсин!

Янгиликларимиз ва халқаро ҳамкорлигимизга оид сўнгги маълумотлардан хабардор бўлиб боринг! (https://taplink.cc/uzbekleasing)

#UzbekLeasing #ЎЛА #ТадбиркорАёл #35йил #Ҳамкорлик #АёлларТадбиркорлиги #БизнесниРивожлантириш