Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар

1.

ЭМИТЕНТ НОМИ

Тўлиқ:

«Uzbek Leasing International A.O.»

Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхона

Қисқартирилган:

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК

Биржа тикерининг номи:*

2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган манзили:

Ўзбекистон Республикаси , Тошкент шаҳри , 100066, Бешёғоч кўчаси, 1

Почта манзили:

Ўзбекистон Республикаси , Тошкент шаҳри , 100066, Бешёғоч кўчаси, 1

Электрон почта манзили:*

uzlease@sarkor.uz

Расмий веб-сайти:*

www.uzbekleasing.com

3.

МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Муҳим факт рақами:

06

Муҳим факт номи:

Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар

Умумий йиғилиш тури:

йиллик

Умумий йиғилиш ўтказилган сана:

2016 йил 07 июнь

Умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана:

2016 йил 17 июнь

Умумий йиғилиш ўтказилган жой:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100066, Бешёғоч кўчаси, 1

Умумий йиғилиш кворуми:

80.30%

Овозга қўйилган масалалар

Овоз бериш якунлари

тарафдор

қарши

бетараф

%

сони

%

сони

%

сони

1.

2016 йил 07 майда акциядорларнинг йиллик 69-умумий йиғилишини ўтказиш мақсадида Ҳисоб Комиссиясини қуйидаги таркибда тасдиқлаш : Микаелян А.С.; Латипов Ж.Х.; Расулов Ш.Г.

100

4 837 022

0

0

0

0

2.

2016 йил 07 июнда акциядорларнинг йиллик 69-умумий йиғилишининг раҳбарият томонидан таклиф этилган регламентини тасдиқлаш.

100

4 837 022

0

0

0

0

3.

Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йил учун ҳисоботини маълумот учун қабул қилиш.

100

4 837 022

0

0

0

0

4.

Жамиятнинг 2015 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари тўғрисидаги Жамият Тафтиш комиссиясининг хулосасини маълумот учун қабул қилиш.

100

4 837 022

0

0

0

0

5.

Жамиятнинг 2015 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини ХМҲС ва МБҲС бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш якунлари бўйича «Grant Thornton» МЧЖ Аудиторлик Ташкилотининг аудиторлик хулосасини маълумот учун қабул қилиш.

100

4 837 022

0

0

0

0

6.

Кузатув кенгашининг тавсияларига мувофиқ «Uzbek Leasing International A.O.» АЖнинг 2015 йилдаги фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисобот, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарар ҳисобларини тасдиқлаш.

100

4 837 022

0

0

0

0

7.

2015 йил 31 декабрда якунига етган молиявий йилдаги фаолият якунлари бўйича Жамиятнинг 12,575,771,000 сўм миқдоридаги Соф Фойдасини қуйидаги тарзда тақсимлаш: (а) 631,070,380 сўмни Жамият Захира Фондини тўлдиришга йўналтириш; (б) 4,276,700,620 сўмни Акциядорларга дивиденд тўлашга йўналтириш; (в) 7,668,000,000 сўмни тақсимланмаган фойдага йўналтириш.

100

4 837 022

0

0

0

0

8.

(1) 2015 йил 31 декабрда якунига етган молиявий йилдаги фаолият якунлари бўйича Жамият томонидан 4,276,700,620 сўм миқдорида дивиденд тўланиши ҳақидаги қарорни тасдиқлаш. (2) Дивидендларнинг умумий суммасини бир дона рўйхатга олинган оддий акция учун Акциядорлар орасида 710 сўм ҳисобидан тақсимлаш: (i) 2,503,261 дона оддий акциянинг қонуний эгаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий Банки (ЎМБ)га – 1 ,777,315,310 сўм миқдорида дивиденд; (ii) 1,186,500 дона оддий акциянинг қонуний эгаси бўлган Малайан Бэнкинг Берхад (Мейбанк)га – 842,415,000 сўм миқдорида дивиденд; (iii) 2,333,761 дона оддий акциянинг қонуний эгаси бўлган Ўзбекистон-Ўмон Инвестиция Компанияси (ЎЎИК)га – 1,656,970,310 сўм миқдорида дивиденд. (3) Акциядорларга дивидендларни ўз вақтида тўлаш, тўланиши керак бўлган дивидендлар суммасига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ қўлланадиган ҳар қандай солиқни ушлаб қолиш ҳамда хорижий Акциядорларга тўланиши керак бўлган дивидендлар суммасини миллий валюта – ўзбек сўмидан эркин айирбошланадиган валюта – АҚШ долларига конвертация қилиш бўйича масъулиятни Жамият раҳбариятининг зиммасига юклаш. (4) 2016 йил 21 июнь санасини дивидендларни тўлашни бошлаш санаси сифатида; 2016 йил 04 август санасини эса дивидендларни тўлашни якунлаш санаси сифатида белгилаш.

100

4 837 022

0

0

0

0

9.

Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини Акциядорларнинг келгуси Йиллик Умумий Йиғилиши санасигача бўлган муддатга қуйидаги тарзда сайлаш: (i) Ахмедхаджаев Азим Исраилович, “Асака” Давлат акциядорлик-тижорат банкининг раиси; (ii) Курамбаев Азамат Каримбаевич, ЎМБ Инвестиция Фаолиятини Мониторинг қилиш ва Мувофиқлаштириш Департаменти Директорининг биринчи ўринбосари ; (iii) Лим Сью Минг (Lim Siew Ming), Оппортунистик бозорлар ва уюшган компаниялар департаментининг минтақавий директори, Малайан Бэнкинг Берхад (Мейбанк); (iv) Бадар Авад Бадар Ал Шанфари (Badar Awadh Badar Al Shanfari), ЎЎИК Бош Директори; ва (v) Равшанов Алижон Сайфиддинович, ЎЎИК Инвестициялар бўйича катта менежери.

10.

Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини Акциядорларнинг келгуси Йиллик Умумий Йиғилиши санасигача бўлган муддатга қуйидаги тарзда тайинланишини тасдиқлаш: (i) Юлдашев Шухрат Джураевич, ЎМБ Инвестиция Фаолиятини Мониторинг қилиш ва Мувофиқлаштириш Департаментининг Қимматли Қоғозлар Бошқармаси Бошлиғи в.б. – Тафтиш комиссиясининг раиси сифатида; (ii) Лазарева Елена Рафисовна, ЎМБ Қимматли Қоғозлар Бошқармасининг Қарз Қимматли Қоғозлар Бўлими Бошлиғи – Тафтиш комиссиясининг аъзоси сифатида; ва (iii) Кудбидинов Мажитдин Шамшидинович, “Ўзбекистон-Ўмон Инвестиция Компанияси” МЧЖнинг Бош Молиявий Директори – Тафтиш комиссиясининг аъзоси сифатида.

100

4 837 022

0

0

0

0

11.

(1) Кузатув кенгашининг тавсиясига мувофиқ Мустафаев Зафаржон Бурибаевични навбатдаги бир (1) йиллик муддатга «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ Бош Директори лавозимига қайта тайинланишини тасдиқлаш. (2) Кузатув кенгашининг тавсиясига мувофиқ Бош Директор сифатида Мустафаев Зафаржон Бурибаевич ва «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ўртасидаги шартнома узайтирилишини тасдиқлаш. (3) Мазкур баённоманинг 1-Иловасига мувофиқ «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ бош директори Мустафаев Зафаржон Бурибаевич билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига киритилган ўзгаришларни 2016 йил 08 июндан бошлаб тасдиқлаш. (4) Кузатув кенгашининг раисини бош директор сифатидаги Мустафаев Зафаржон Бурибаевич ва «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ўртасида амал қилаётган шартномага Жамият номидан қўшимча битим тузишга вакил қилиш.

100

4 837 022

0

0

0

0

12.

Кузатув кенгашининг тавсиясига мувофиқ «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг 2016 йил учун молиявий ҳисоботларининг мустақил аудитини ўтказиш, шу жумладан Халқаро Молиявий Ҳисобот Стандартлари (ХМҲС)га мувофиқ аудит, Миллий Бухгалтерлик Ҳисоби Стандартлари (МБҲС)га мувофиқ аудит ва Компаниянинг Мейбанк, Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ХСРИК) ҳамда agRIF Cooperatief U.A. компанияси билан шартномаларнинг амалдаги кредит линиялари бўйича молиявий коэффициентларга амал қилиниши юзасидан мувофиқлик ҳисоботини (келишилган процедуралар) тайёрлаш мақсадида «PricewaterhouseCoopers» Масъулияти Чекланган Жамияти Аудиторлик Ташкилотини, мустақил аудиторларнинг чегаравий хизмат ҳақи $70,000 (етмиш минг АҚШ доллари)дан ошмайдиган миқдорда белгилаган ҳолда, тайинланишини тасдиқлаш. Аудиторлик хизмат ҳақининг суммаси йўлдош харажатларни, бошқа маъмурий харажатларни ва ҳар қандай қўлланадиган маҳаллий солиқларни, шу жумладан ҚҚСни ўз ичига олади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг ҳисоб тўланадиган кунда амалда бўлган расмий айирбошлаш курси бўйича эквивалент тарзда миллий валютада (ўзбек сўмида) тўланади.   

100

4 837 022

0

0

0

0

13.

(1) Жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолари ва ижрочи органини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низомга мувофиқ 2015 йилдаги фаолият якунлари бўйича кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзоларига ва Жамият бош директорига белгиланган миқдордаги м укофот пули тўланишини тасдиқлаш. (2) Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолари ва Жамият Бош директорига тўланадиган белгиланган миқдордаги мукофот пулининг суммасига нисбатан қўлланадиган ҳар қандай солиқни ушлаб қолиш бўйича масъулиятни Жамият раҳбариятининг зиммасига юклаш.

100

4 837 022

0

0

0

0

14.

Ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврга Жамиятнинг ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.

0

0

0

0

100

4 837 022

15.

Жамиятнинг “Дивиденд сиёсати тўғрисида”, “Манфаатлар тўқнашганида амалга ошириладиган ҳаракатлар тартиби тўғрисида”, “Ахборот сиёсати тўғрисида”, “Ички назорат тўғрисида”ги Низомларини тасдиқлаш.

0

0

0

0

100

4 837 022

16.

Жамиятнинг Корпоратив бошқариш кодексини тасдиқлаш.

0

0

0

0

100

4 837 022

17.

Корпоратив бошқариш кодексини жорий этиш бўйича тавсияларга амал қилиш тўғрисидаги масалани тасдиқлаш ва хабар шаклини тасдиқлаш.

0

0

0

0

100

4 837 022

18.

Жамиятнинг Ташкилий тузилмасига киритиладиган ўзгаришларни тасдиқлаш.

0

0

0

0

100

4 837 022

19.

Халқаро Молиявий Корпорация (ХМК) томонидан бериладиган Кредит бўйича шартларни Жамият фойдасига тасдиқлаш.

0

0

0

0

100

4 837 022

20.

(1) Жамиятнинг олдин рўйхатга олинган қимматли қоғозлар нашрига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилишини тасдиқлаш. (2) Жамиятнинг Қимматли қоғозлар нашри тўғрисидаги рўйхатга олинган қарорларига ўзгаришлар ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш, хусусан: (i) Иловага мувофиқ 2014 йил 05 декабрда №P0231-4 рақам билан рўйхатга олинган акцияларнинг янги нашри; ва (ii) 2015 йил 25 декабрда №P0231-5 рақам билан рўйхатга олинган акцияларнинг қўшимча нашри.

100

4 837 022

0

0

0

0

Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ таърифи.

1.

2016 йил 07 майда акциядорларнинг йиллик 69-умумий йиғилишини ўтказиш мақсадида Ҳисоб Комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Микаелян А.С.; Латипов Ж.Х.; Расулов Ш.Г.

2.

2016 йил 07 июнда акциядорларнинг йиллик 69-умумий йиғилишининг раҳбарият томонидан таклиф этилган регламенти тасдиқлансин.

3.

Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йил учун ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

4.

Жамиятнинг 2015 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари тўғрисидаги Жамият Тафтиш комиссиясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.

5.

Жамиятнинг 2015 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини ХМҲС ва МБҲС бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш якунлари бўйича «Grant Thornton» МЧЖ Аудиторлик Ташкилотининг аудиторлик хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.

6.

Кузатув кенгашининг тавсияларига мувофиқ «Uzbek Leasing International A.O.» АЖнинг 2015 йилдаги фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисобот, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарар ҳисоблари тасдиқлансин.

7.

2015 йил 31 декабрда якунига етган молиявий йилдаги фаолият якунлари бўйича Жамиятнинг 12,575,771,000 сўм миқдоридаги Соф Фойдаси қуйидаги тарзда тақсимлансин: (а) 631,070,380 сўм Жамият Захира Фондини тўлдиришга йўналтирилсин; (б) 4,276,700,620 сўм Акциядорларга дивиденд тўлашга йўналтирилсин; (в) 7,668,000,000 сўм тақсимланмаган фойдага йўналтирилсин.

8.

(1) 2015 йил 31 декабрда якунига етган молиявий йилдаги фаолият якунлари бўйича Жамият томонидан 4,276,700,620 сўм миқдорида дивиденд тўланиши ҳақидаги қарор тасдиқлансин. (2) Дивидендларнинг умумий суммаси бир дона рўйхатга олинган оддий акция учун Акциядорлар орасида 710 сўм ҳисобидан тақсимлансин: (i) 2,503,261 дона оддий акциянинг қонуний эгаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий Банки (ЎМБ)га – 1 ,777,315,310 сўм миқдорида дивиденд; (ii) 1,186,500 дона оддий акциянинг қонуний эгаси бўлган Малайан Бэнкинг Берхад (Мейбанк)га – 842,415,000 сўм миқдорида дивиденд; (iii) 2,333,761 дона оддий акциянинг қонуний эгаси бўлган Ўзбекистон-Ўмон Инвестиция Компанияси (ЎЎИК)га – 1,656,970,310 сўм миқдорида дивиденд. (3) Акциядорларга дивидендларни ўз вақтида тўлаш, тўланиши керак бўлган дивидендлар суммасига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ қўлланадиган ҳар қандай солиқни ушлаб қолиш ҳамда хорижий Акциядорларга тўланиши керак бўлган дивидендлар суммасини миллий валюта – ўзбек сўмидан эркин айирбошланадиган валюта – АҚШ долларига конвертация қилиш бўйича масъулият Жамият раҳбариятининг зиммасига юклатилсин. (4) 2016 йил 21 июнь санаси дивидендларни тўлашни бошлаш санаси сифатида; 2016 йил 04 август санаси эса дивидендларни тўлашни якунлаш санаси сифатида белгилансин.

9.

Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Акциядорларнинг келгуси Йиллик Умумий Йиғилиши санасигача бўлган муддатга қуйидаги тарзда сайлансин: (i) Ахмедхаджаев Азим Исраилович, “Асака” Давлат акциядорлик-тижорат банкининг раиси; (ii) Курамбаев Азамат Каримбаевич, ЎМБ Инвестиция фаолиятини Мониторинг қилиш ва Мувофиқлаштириш Департаменти Директорининг биринчи ўринбосари ; (iii) Лим Сью Минг (Lim Siew Ming), Оппортунистик бозорлар ва уюшган компаниялар департаментининг минтақавий директори, Малайан Бэнкинг Берхад (Мейбанк); (iv) Бадар Авад Бадар Ал Шанфари (Badar Awadh Badar Al Shanfari), ЎЎИК Бош Директори; ва (v) Равшанов Алижон Сайфиддинович, ЎЎИК Инвестициялар бўйича катта менежери.

10.

Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини Акциядорларнинг келгуси Йиллик Умумий Йиғилиши санасигача бўлган муддатга қуйидаги тарзда тайинлаш тасдиқлансин: (i) Юлдашев Шухрат Джураевич, ЎМБ Инвестиция Фаолиятини Мониторинг қилиш ва Мувофиқлаштириш Департаментининг Қимматли Қоғозлар Бошқармаси Бошлиғи в.б. – Тафтиш комиссиясининг раиси сифатида; (ii) Лазарева Елена Рафисовна, ЎМБ Қимматли Қоғозлар Бошқармасининг Қарз Қимматли Қоғозлар Бўлими Бошлиғи – Тафтиш комиссиясининг аъзоси сифатида; ва (iii) Кудбидинов Мажитдин Шамшидинович, “Ўзбекистон-Ўмон Инвестиция Компанияси” МЧЖнинг Бош Молиявий Директори – Тафтиш комиссиясининг аъзоси сифатида.

11.

(1) Кузатув кенгашининг тавсиясига мувофиқ Мустафаев Зафаржон Бурибаевични навбатдаги бир (1) йиллик муддатга «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ Бош Директори лавозимига қайта тайинлаш тасдиқлансин. (2) Кузатув кенгашининг тавсиясига мувофиқ Бош Директор сифатида Мустафаев Зафаржон Бурибаевич ва «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ўртасидаги шартномани узайтириш тасдиқлансин. (3) Мазкур баённоманинг 1-Иловасига мувофиқ «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ бош директори Мустафаев Зафаржон Бурибаевич билан тузилган меҳнат шартномаси шартларига киритилган ўзгаришлар 2016 йил 08 июндан бошлаб тасдиқлансин. (4) Кузатув кенгашининг раиси бош директор сифатидаги Мустафаев Зафаржон Бурибаевич ва «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ўртасида амал қилаётган шартномага Жамият номидан қўшимча битим тузишга вакил қилинсин.

12.

Кузатув кенгашининг тавсиясига мувофиқ «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг 2016 йил учун молиявий ҳисоботларининг мустақил аудитини ўтказиш, шу жумладан Халқаро Молиявий Ҳисобот Стандартлари (ХМҲС)га мувофиқ аудит, Миллий Бухгалтерлик Ҳисоби Стандартлари (МБҲС)га мувофиқ аудит ва Компаниянинг Мейбанк, Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ХСРИК) ҳамда agRIF Cooperatief U.A. компанияси билан тузган шартномаларининг амалдаги кредит линиялари бўйича молиявий коэффициентларга амал қилиниши юзасидан мувофиқлик ҳисоботини (келишилган процедуралар) тайёрлаш мақсадида «PricewaterhouseCoopers» Масъулияти Чекланган Жамияти Аудиторлик Ташкилотини, мустақил аудиторларнинг чегаравий хизмат ҳақи $70,000 (етмиш минг АҚШ доллари)дан ошмайдиган миқдорда белгилаган ҳолда, тайинлаш тасдиқлансин. Аудиторлик хизмат ҳақининг суммаси йўлдош харажатларни, бошқа маъмурий харажатларни ва ҳар қандай қўлланадиган маҳаллий солиқларни, шу жумладан ҚҚСни ўз ичига олади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг ҳисоб тўланадиган кунда амалда бўлган расмий айирбошлаш курси бўйича эквивалент тарзда миллий валютада (ўзбек сўмида) тўланади.

13.

(1) Жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолари ва ижрочи органини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низомга мувофиқ 2015 йилдаги фаолият якунлари бўйича кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзоларига ва Жамият бош директорига белгиланган миқдордаги мукофот пулини тўлаш тасдиқлансин. (2) Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолари ва Жамият Бош директорига тўланадиган белгиланган миқдордаги мукофот пулининг суммасига нисбатан қўлланувчи ҳар қандай солиқни ушлаб қолиш бўйича масъулият Жамият раҳбариятининг зиммасига юклатилсин.

14.

(1) Масалани кўриб чиқиш кейинроқ санага сурилсин. (2) Жамиятнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини Акциядорларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш вазифаси раҳбариятга топширилсин.

15.

(1) Масалани кўриб чиқиш кейинроқ санага сурилсин. (2) Жамиятнинг “Дивиденд сиёсати тўғрисида”, “Манфаатлар тўқнашганида амалга ошириладиган ҳаракатлар тартиби тўғрисида”, “Ахборот сиёсати тўғрисида”, “Ички назорат тўғрисида”ги Низомлари лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни Кузатув кенгаши ва Акциядорлар кўриб чиқиши учун тақдим этиш вазифаси раҳбариятга топширилсин.

16.

Масалани кўриб чиқиш кейинроқ санага сурилсин.

17.

Масалани кўриб чиқиш кейинроқ санага сурилсин.

18.

Масалани кўриб чиқиш кейинроқ санага сурилсин.

19.

(1) Масалани кўриб чиқиш кейинроқ санага сурилсин. (2) Раҳбариятга, Акциядорларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, таклиф этилаётган кредит шартлари бўйича ХМК билан қўшимча музокаралар ўтказиш вазифаси топширилсин.

20.

(1) Жамиятнинг олдин рўйхатга олинган қимматли қоғозлар нашрига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилиши тасдиқлансин. (2) Жамиятнинг Қимматли қоғозлар нашри тўғрисидаги рўйхатга олинган қарорларига ўзгаришлар ва қўшимчалар матни тасдиқлансин, хусусан: (i) Иловага мувофиқ 2014 йил 05 декабрда №P0231-4 рақам билан рўйхатга олинган акцияларнинг янги нашри; ва (ii) 2015 йил 25 декабрда №P0231-5 рақам билан рўйхатга олинган акцияларнинг қўшимча нашри.

9. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш:

Номзодлар тўғрисида маълумот

овозлар сони

Ф.И.Ш.

иш жойи

уларга тегишли акциялар

сони

типи

1.

Ахмедхаджаев Азим Исраилович

“Асака” Давлат акциядорлик-тижорат банки

0

-

4 837 022

2.

Курамбаев Азамат Каримбаевич

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий Банки

0

-

4 837 022

3.

Лим Сью Минг

(Lim Siew Ming)

Malayan Banking Berhad (Maybank)

0

-

4 837 022

4.

Бадар Авад Бадар Ал Шанфари (Badar Awadh Badar Al Shanfari)

«Ўзбекистон-Ўмон Инвестиция Компанияси» МЧЖ

0

-

4 837 022

5.

Равшанов Алижон Сайфиддинович

«ЎзЎмонКапитал» МЧЖ

0

-

4 837 022

Уставга киритиладиган ўзгаришлар ва (ёки) қўшимчалар матни **

















Мустафаев З.Б.

Ижрочи орган раҳбарининг Ф.И.Ш.:

__________________________‎‎‎

Лим Т.М.
‎Бош бухгалтернинг Ф.И.Ш.:

__________________________‎‎‎

Микаелян А.С.
‎Веб-сайтга маълумот жойлаштирган ваколатли шахснинг Ф.И.Ш.:

__________________________‎‎