Ижара бўйича шартлари эркин айирбошланадиган валютадаги (эав)
ИЖАРА БЎЙИЧА ШАРТЛАРИ
«UZBEK LEASING INTERNATIONAL A.O.» АЖнинг
ЭРКИН АЙИРБОШЛАНАДИГАН ВАЛЮТАДАГИ (ЭАВ)
ИЖАРА - бу ижара ёки лизинг шартномаси. Ижара даври якунланганидан кейин ижарага олинган мулкка бўлган ҳуқуқларнинг буюртмачига ўтиши имкониятини кўзда тутувчи Ижара шартномаси «Ижара Мунтахийя Биттамлик» (эгалик билан якунланадиган ижара) дейилади. Ижара муддати якунланганидан кейин ижара объектининг ижарачининг номига ўтиши ушбу молиялаштириш воситасининг мақсади ҳисобланади. Ушбу ижара концепцияси молиявий лизинг учун исломий молия муассасалари томонидан қўлланадиган муқобил ҳисобланади. Ижара ижарага берувчи томонидан улушнинг ижарачига ҳадя қилиниши, реализация қилиниши ва ўтказилиши каби эгалик ҳуқуқининг турли ўтиш усулларини акс эттирувчи бир нечта шаклларга эга.
АСОСИЙ ШАРТЛАР ВА ТАЛАБЛАР
МАҚБУЛ ИЖАРА ОЛУВЧИЛАР
Юридик шахслар – турли мулкчилик шаклига эга хусусий сектор корхоналари ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган устав капиталида давлат улуши 25% дан кўп бўлмаган корхоналар (шу жумладан, масъулияти чекланган жамиятлар ва акциядорлик жамиятлари).
Ижарага ариза бериш пайтида камида 2 (икки) йил фаолият кўрсатган корхоналар ижара олувчилар бўлиши мумкин.вки на ижара.
Охирги баланс маълумотларига кўра корхонанинг умумий активлари (баланс якуни) (электрон солиқ ҳисоботи қабул қилингани ҳақида илова қилинган тасдиқнома билан) ижара бўйича молиялаштириш суммасининг камида 100% ни ташкил қилиши лозим.
САЛБИЙ РЎЙХАТ
Қуйидаги харид турлари бўйича ижара хизматлари тақдим этилмайди:
- Тамаки саноати, казино ва қимор ўйинлари фаолияти учун ёки уларга тааллуқли инфратузилма учун мўлжалланган ускуналар, ҳарбий мақ
- садлардаги ускуналар ва материаллар;
- Ликёр-ароқ саноати учун мўлжалланган ускуналар;
- Фойдаланувда бўлган (ф/б) ускуналар;
- аъмирланган (рекондицион) ускуналар;
- Кўчмас мулк;
- Шариат талабларига мувофиқ келмайдиган мулклар;
МАҚБУЛ ИЖАРА ОБЪЕКТИ
Иқтисодиётнинг барча секторларида фаолият кўрсатаётган корхоналар учун ишлаб чиқариш ва иш фаолияти мақсадларида қўлланадиган барча турдаги янги ускуналар, механизмлар ва транспорт воситалари, «Салбий Рўйхат» бўлимида кўрсатилганлар бундан мустасно.
МАҚБУЛ СОТУВЧИЛАР
Ижарага бериш учун мўлжалланган ва етказиб бериладиган объектнинг ишлаб чиқарувчиси бўлган ёки шундай ишлаб чиқарувчининг расмий (авторлашган) дилерлари ҳисобланган юридик шахслар ижара объектини етказиб беришга шартнома тузиш учун мақбул сотувчилар ҳисобланади;Ижара объектини етказиб беришга шартнома тузиш учун
- Жисмоний шахслар;
- Ижара олувчига нисбатан боғланган (аффилланган) томонлар ҳисобланган юридик шахслар НОМАҚБУЛ сотувчилар ҳисобланади
МОЛИЯЛАШТИРИШ МИҚДОРИ
Минимал сумма - 10 000 АҚШ долл./ миллий валютадаги эквиваленти;
Максимал сумма - 4 500 000 АҚШ долл. / миллий валютадаги эквиваленти;
Миқдори 1 000 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлган ижара битимларини маъқуллаш ёки рад этиш бўйича якуний қарор «UZBEK LEASING INTERNATIONAL A.O.» АЖ Кузатув Кенгаши томонидан қабул қилинади.
МОЛИЯЛАШТИРИШ УЛУШИ
- харид қилинаётган ижара объекти умумий қийматининг 100%; ёки
- харид қилинаётган ижара объекти умумий қийматининг 70% гачаси (ижара олувчи томонидан улушли иштирок олинган тақдирда).
УСТАМА (ИЖАРА СТАВКАСИ)
Йиллик ўртача 10% (белгиланган ставка/flat)
Ижара бўйича якуний устама ставкаси, «UZBEK LEASING INTERNATIONAL A.O.» АЖнинг нархни шакллантириш бўйича сиёсатига мувофиқ, молиялаштириш манбасига ва/ёки ҳар бир индивидуал лойиҳанинг хатар омилларига қараб кўрсатилганидан фарқ қилиши мумкин.
ИЖАРА МУДДАТИ
Камида 13 ойдан 5 (беш) йилгача
ИЖАРА БЎЙИЧА ТЎЛОВ ВАЛЮТАСИ
Тўлов кунига белгиланган ЎзРВБ курси бўйича «Сўм» миллий валютасида.
ҚЎШИМЧА ТАЪМИНОТ
Лойиҳа бўйича қўшимча таъминот миқдори ижара бўйича молиялаштириш суммасининг камида 50% ни ташкил қилиши ва қуйидаги кўринишда бўлиши керак:
- кўчмас мулк; ёки
- ускуна; ёки
- кўчар мулк (техника, транспорт воситаси); ёки
- банк кафолати; ёки
- кафиллик, ёки
- етказиб берувчи томонидан ижара объектининг қайта сотиб олиниш кафолати.
АРИЗА ТАҚДИМ ЭТИШ УЧУН БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ
- Ижара олувчининг ва Гаровга қўювчининг таъсис ҳужжатлари;
- Корхонанинг барча таъсисчиларининг ижарани олишга ва лойиҳа бўйича муайян таъминотни тақдим этишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат;
- Молиявий Ҳисоботлар (корхона баланси, молиявий натижалар ҳақида ҳисобот) электрон солиқ ҳисоботи қабул қилингани ҳақида илова қилинган тасдиқнома билан (охирги 2 йил учун ёки корхона фаолияти бошланган кундан бошлаб);
- Ҳисобрақам ҳолати ва Картотека № 2 бўйича қарздорлик ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорликнинг йўқлиги ҳақида банк маълумотномаси (ушбу ҳужжатни бошқа ҳужжатлар йиғилганидан кейин расмийлаштирган маъқул);
- Солиқлар бўйича қарздорлик йўқлиги ҳақида маълумотнома (ушбу ҳужжатни бошқа ҳужжатлар йиғилганидан кейин расмийлаштирган маъқул);
- Корхона ваколатли ходимининг имзоси ва Банк штампи билан тасдиқланган охирги 12 ой учун корхона ҳисобрақамининг фаолияти (дебет ва кредит бўйича айланма) ҳақида банк маълумотномаси;
- Ижара лойиҳасининг бизнес-режаси ёки техник-иқтисодий асосланиши (ТИА), ёки, қиймати 600 000,0 АҚШ долларидан (сўмдаги эквивалентда) ошмайдиган лойиҳалар учун қурилиш ва махсус техникани ҳамда қ/х техникасини харид қилганда: Ижарага хизмат кўрсатиш ҳисоби;
- Ижара олувчининг ва Гаровга қўювчининг раҳбарни ва бош бухгалтерни тайинлаш ҳақидаги буйруқлари ёки бошқа ички ҳужжатлари;
- Сотувчининг харид қилинаётган ижара объектига тақдим этадиган расмий тижорат таклифи;
- Хориждан олиб кириладиган ва лизингга бериладиган ускуна нархи бўйича рақобат варағи, бошқа етказиб берувчилардан худди шундай ускунани етказиб беришга олинган тижорат таклифларини илова қилган ҳолда;
- Хориждан олиб кириладиган ва лизингга бериладиган ускуна нархи бўйича мустақил баҳолаш/консалтинг компаниялари томонидан тақдим этилган эксперт хулосаси;
- Гаров/ипотека объектининг бозор қийматини белгилаш тўғрисидаги ҳисобот;
- Агар лойиҳани реализация қилиш ва фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлса, рухсат берувчи ҳужжатлар;
- Гаров/ипотека объектига бўлган ҳуқуқни ўрнатувчи ҳужжатлар;
Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхати ижара хизматларини тақдим этиш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун тўлиқ эмас. «UZBEK LEASING INTERNATIONAL A.O.» АЖ лойиҳанинг ўзига хослигига қараб бошқа ҳар қандай ахборот ва ҳужжатларни сўраш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
ИЖАРА ОЛУВЧИНИНГ БИРЛАМЧИ ВА ЙЎЛДОШ ХАРАЖАТЛАРИ
- Ишлаб чиқиш учун комиссия – харид қилинаётган объект қийматининг 1,5% (ҚҚСни ҳисобга олмасдан);
- Лойиҳа маъқулланиб, Ижара тўғрисида келишув имзоланганидан сўнг ижара олувчи томонидан ижара бўйича 3 ойгача тўланадиган аванс тўловлари;
- Ижара объекти умумий қийматининг 30% гача миқдоридаги улушли иштирок (Ижарага берувчи томонидан ижара объекти қийматининг 70% молиялаштирилган тақдирда);
- Ижара/гаров объектининг суғуртаси – ижара объектларини ва қўшимча таъминотни суғурта қилиш билан боғлиқ барча хатарлар бутун ижара даври давомида исломий суғурта (Такафул) билан қопланиши керак (Ижарага берувчи томонидан қопланади ва мижоз ҳисобидан қопланиши мумкин);
- Қўшимча харажатлар – ижара объекти берилган санада томонлар, «UZBEK LEASING INTERNATIONAL A.O.» АЖ компаниясининг ижара объектини харид қилиш ва етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатларини, шу жумладан лойиҳани молиялаштириш учун маблағларни жалб қилишга сарфланган харажатларни ҳисобга олувчи тўловларнинг янги жадвалини тасдиқлайди.
БОШҚА ТЎЛОВЛАР
- Ижарага хизмат кўрсатганлик учун комиссия: ижара лойиҳасини реализация қилиш мақсадларида ижара олувчи томонидан амалга оширилган харажатлар (шу жумладан, ушбу харажатлар бўйича ҚҚС) суммасидан ташкил топади;
- Муддатидан олдин узганлик учун комиссия: муддатидан олдин узиш пайтига ижара бўйича қарз қолдиғининг 2% (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда);
- Расмийлаштирганлик (ижара якунланганидан кейин) учун комиссия: бир ойлик тўлов суммасининг 10% миқдорида (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда);
- Муддати ўтган тўловлар учун пеня: ҳар бир муддати ўтган кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,1% миқдорида. Ижара бўйича ҳисобланган пеня суммаси хайрияга йўналтирилади.